Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СИЛЛИҚ КОСАЧАЛИ ФЛОМОИДЕС

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Қарши чўлидаги ниҳоятда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50–60 см га етадиган пояси шохлаган, туксиз кўп йиллик ўт. Ёпирма барглари қисқа бандли, чўзиқ, четлари йирик тишсимон ўйилган, ҳар икки томони сийрак, юлдузсимон тукли. Поядаги барглари деярли бандсиз. Гуллари ярим ҳалқалар ҳосил қилиб, гулолди баргларининг қўлтиқларида жойлашган. Гулолди баргчалари бигизсимон, косачасидан 3 марта қисқа. Косачаси найсимон, туксиз, узунлиги 17–18 мм. Тожининг узунлиги 33–35 мм, оқ рангли, пастки лаби дастлаб бинафша, кейинроқ эса қўнғир рангга ўтувчи доғларга эга. Апрелда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Қарши чўлларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғолди тепаликларидаги соз тупроқларда ўсади.

Сони

1958 йил 22 апрелда Ғузор-Қарши темир йўли четларидан бир марта терилган. Бу тур қайта учрамаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайса керак.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.