Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ГИПСЛИ ФЛОМОИДЕС

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Ҳисор тизмаларидаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 100 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси шохланган, туксиз. Ёпирма барглари узун бандли, йирик, чўзиқ-эллипссимон, четлари йирик тишсимон ўйилган, ҳар икки томони сийрак-юлдузсимон туклар билан қопланган. Поядаги барглари қисқа бандли, энг юқори қисмидагилари эса деярли бандсиз. Косачасининг узунлиги 16–18 мм, қўнғироқсимон, сийрак тукли. Тожининг узунлиги 25–30 мм, оқ рангли. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ғузор шаҳрининг жануби-шарқидаги паст тоғларда тарқалган.

Ўсиш шароити

Очилиб қолган ола жинсларда ўсади.

Сони

Жуда камёб ўсимлик. Фақат бир марта 1935 йилда Ғузор шаҳрининг жануби-шарқи (Қоракамар атрофи)дан терилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайса керак.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.