Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПИСКОМ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Ер ости пояси жуда қисқа бўлган ярим бута. Ўсимлик шохчалари бир йиллик, ингичка, қисқа, 5 см гача узунликда, ётиқ тукли. Баргининг узунлиги 5–8 см, ётиқ ва йўғон оқ тукли. Баргчалари 5–8 жуфт, чизиқли, баъзан чизиқлари тасмасимон шаклга киради, узунлиги 7–12 мм, учи тўмтоқ, ёки салгина ўйилган, икки томони ётиқ оқ туклар билан қопланган. Гулпопуги зич жойлашган бир нечта бошчалардан иборат. 5–10 гулли, узунлиги 2–2,5 см. Гултожи оқиш. Дуккаги чўзиқ, бандсиз, ўткир учли, узунлиги 12–20 мм, эни 3–4 мм, ётиқ қора ва оқ туклар билан қопланган, икки уяли. Июль ойида гуллаб, меваси август, сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Писком дарёси ҳавзаси – Тепарсой ва Испайсойларнинг юқори қисмида учрайди.

Ўсиш шароити

Шағалли ва тошли тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони

Жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳакда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус чоралар ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган.