Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРОЛ ФЛОМОИДЕСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумда учрайдиган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Илдизи шолғомсимон. Пояси тик, юқори қисми шохланган, момиқ тукли, баландлиги 30 см. Барглари тўмтоқ тишчали, иккала томони оқиш тукли. Гуллари бандсиз, 1 тадан гулолди баргларнинг қўлтиғида жойлашган. Косачаси қўнғироқсимон, пуфаксимон, узунлиги 15–20 мм, қалин тукли. Гултожи оқ, пастки лаби сариқ, узунлиги 22–25 мм. Ёнғоқчасининг учи қалин тукли.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Ёмонқум, Баткакум, Аяқағитма булоғи атрофи, Узунқудуқ, Янгиқудуқ ва Ауманзада тарқалган.

Ўсиш шароити

Мустаҳкамланган қумларда ва қолдиқ тоғларнинг увоқларида ўсади.

Сони

200 га яқин туплари борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Кўп миқдорда чорва боқилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.