Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УЧПОЯЛИ ОҚТЎША

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тизмасидаги ниҳоятда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20 см га етадиган кўп йиллик, қалин тукли ўт. Поялари учта, пастки қисмидан тарвақайлаб шохланган, қалин туклар билан қопланган. Ёпирма баргларининг банди қисқа, қалин ва узун тукли. Поядаги барглари ромб-тухумсимон, четлари тишли, қалин тукли, томирлари йўғон, поянинг юқори қисмидаги барглари эса бандсиз. Гуллари гулолди баргчаларининг қўлтиқларида ҳалқасимон шаклда ўрнашган. Гулолди баргчалари бигизсимон, пахмоқ тукли. Косачаси қўнғироқсимон, узунлиги 20 мм атрофида, найчаси қалин тукли. Тожи сариқ рангли, узунлиги 4 мм, найчасининг узунлиги 15 мм, туксиз, қайтақиси қисқа, қалин тукли, тожининг пастки лаби устки лабидан икки марта узун. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Жиззах вилояти: Нурота тизмасининг марказий қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмида шағал-тошли қуруқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка ҳолда ва кичик тўплар ҳолида учрайди. Туплар умумий сони 1000 дан ошмайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Сонининг ўзгариш сабаблари аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.