Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЯНЬ-ШАНЬ МАРМАРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25–40 см га етадиган кўп йиллик ўт. Поялари 1–3 та, тик ўсувчи, тўпгулига яқин қисмида қарама-қарши шохланган, қалин безчасимон ва узун юмшоқ оддий туклар билан қопланган. Барглари чўзиқ наштарсимон, узунлиги 7–9 см, эни 3–4 см, ўткир учли, четлари патсимон бўлинган. Ёпирма барглари узун бандли, япроғининг узунлиги бандига тенг, поядагилари кичикроқ, бандсиз. Тўпгуллари 4–6 та (ҳар бири 2–3 гулли) сохта ҳалқадан ташкил топган. Гулбандининг узунлиги 12–14 мм. Гуллари пушти рангли, узунлиги 35–40 мм. Ёнғоқчаси уч қиррали, тескари тухумсимон, узунлиги 6 мм, силлиқ. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Угом тизмасида (Хумсон), Чотқол тизмаси (жануби-ғарбий кисми), Қурама тизмасининг шимолий ёнбағирлари, Олмалиқ шаҳри атрофларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмидаги қуруқ майда жинс шағалли тупроқларда ўсади.

Сони

Якка-якка ёки ажралган кичик тўплар ташкил қилган ҳолда ўсади. Алоҳида тўп ҳосил қилмайди. Чотқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида кўпроқ учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Техноген омиллар таъсири ва чорва молларининг кўп боқилиши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ареалининг бир қисми Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.