Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПАХМОҚТУКЛИ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ҳисор тизмасининг ғарбида тарқалган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–25 см, поясиз кўп йиллик ўт. Барглари 6–12 см узунликда, барг банди яхши тараққий этмаган. Баргчалари 10–16 жуфт, эллипссимон, баъзан тескари тухумсимон, ўткир учли, қаттиқ, устки томони томирли, кулранг, пастки томони оқ тукли ёки ипаксимон тукли, узунлиги 4–12 мм. Гулпоялари баргларининг узунлигига тенг ёки улардан бироз узунроқ, қисқа, оқиш момиқ тукли. Гулпопуги момиқ ва ғовак, узунлиги 10–17 см, 18–25 гулли. Гултожи оқ ёки нимпушти. Уруғдони қалин ётиқ оқ туклар билан қопланган. Май ойида гуллаб, июлда мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг ғарбий тармоқларида (Бойсун Кетмончопти ва Чўлбайир тоғларида) тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

1984 йилдан 2001 йилгача фақатгина 30 тупи йиғилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.