Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЗЕБО МАРМАРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Ўзбекистонда ўсадиган жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40 см га етадиган тик пояли кўп йиллик ўт. Барглари, асосан, илдиз бўғизида жойлашган, тухумсимон, четлари икки карра тишсимон бўлинган, узун бандли. Гуллари пушти рангли, узунлиги 30-35 мм. Меваси 4 та ёнғоқчага ажралади. Ёнғоқчаси эллипссимон, яшилроқ рангли, уч қиррали, узунлиги 3 мм. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Боботоғ ва Бешарча тоғларида (Гармбулоқ ва Қашқақудуқ атрофлари) тарқалган. Жанубий Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки қисмидаги ола жинсларда, оҳактошли ҳамда гипсли ёнбағирларда ва сурилмаларда ўсади.

Сони

Бу тур табиатда жуда кам сақланиб қолган бўлиб, умумий сони 1000 тупдан ошмайди. Йўқолиб кетиш хавфи остида.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимлик тарқалган ерларда чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли унинг сони қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудида (Бешарча тоғлар) буюртмахона ташкил қилиш ва ўсимликни маданийлаштириш лозим.