Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФЕДЧЕНКО КЎКАМАРОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олой тоғларидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см га етадиган кўп йиллик ўт. Поялари кўп, ингичка. Барглари кўкимтир, деярли юмалоқ, тўмтоқ, туксиз. Гуллари қисқа бандли, поя ва шохларининг учларида бир томонлама сийрак тўпгул ҳосил қилади. Тожбарги тўқ ҳаворанг. Июнь-июлда гуллаб, меваси июль-август ойларида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасида (Ғузор ва Шеробод шаҳарлари оралиғи, Шўроб ва Дарбанд қишлоқлари атрофи, Бўзгалахона дараси, Тўпаланг дарёси воҳаси, Бойсунтоғ) тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмида оҳактош қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.