Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТОМЧИ КЎКАМАРОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойдаги йўқолиш арафасида турган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп пояли, қалин тукли, ғовак ёстиқ шаклидаги ярим бута. Бир йиллик шохлари ингичка, узунлиги 10 см, сербарг, пастки қисми пахмоқ тукли. Барглари кенг тухумсимон, деярли текис қиррали, ҳар икки томони сийрак тукли. Гуллари биттадан барг қўлтиғида ўрнашган. Тожбарглари сариқ рангли, узунлиги 28 мм. Июнь–августда гуллаб, меваси июль–сентябрь ойларида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси – Тўпаланг дарёси ҳавзаси – Ҳурватан, Зевар, Қўштут қишлоқлари, Шатрут ва Тамшуш дарёларининг қуйилиши ҳамда Сангардак дарёси воҳасидаги Сангардак ва Боғча қишлоқлари атрофларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисми ёнбағирларида ва очиқ қумтошларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши унга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.