Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МОМИҚ КЎКАМАРОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Поялари кўп, ингичка, узун бўғимли, ёпишқоқ, эгри-бугри туклар билан қопланган. Барглари деярли юмалоқ, четлари йирик тишли, ҳар икки томони узун тукли. Гуллари қисқа бандли, гулолди баргчалар қўлтиғида биттадан ўрнашган. Тожбарглари оч кўк рангли, узунлиги 25 см. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси (Сангардак дарё ҳавзасидаги Боғча қишлоғиданҚизилсойгача, Оқсув дарёсининг ўрта оқими)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларниниг юқори қисмидаги ёнбағирларида ўсади.

Сони

Маълумотлар йўқ.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.