Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТИКАНЛИ БЎЗБОШ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Тянь-Шанда кичик майдонларда сақланиб қолган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25 см га етадиган кўп йиллик ўт. Барглари тухумсимон, пасткилари барвақт сўлийди, қаттиқ, ғадир-будир, тукли, барг банди қисқа. Пояси тўрт қиррали. Гуллари 2-6 тадан пояда ҳалқа шаклида жойлашган, оқиш ёки оч қизғиш рангли. Июль-август ойида гуллаб, меваси август-сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Ғарбий ТяньШаннинг Угом, Писком, Чотқол тизмаларида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тошли ва нураган шағалли тоғ ёнбағирларда, сийрак арчазорлар орасида, кўпроқ очиқ жойларда ўсади.

Сони

Якка-якка, туплари бир-биридан ажралган ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бошқа ўсимликлар билан рақобатга бардош бера олмаслиги ва чорва моллари томонидан пайҳон қилиниши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза этилади.