Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОМАРОВ БЎЗБОШИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир Олойдаги ареали бўлинган, камайиб бораётган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–20 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Барги учбурчак-тухумсимон, учи ўткир, асоси юраксимон, четлари текис, қалин, қисқа тукли, қисқа бандли, юқоридагилари бандсиз. Пояси кўп, пастки қисми ёғочланувчан, тик ёки бироз қийшайган. Гули поянинг юқори қисмидаги баргларнинг қўлтиғида биттадан қисқа бандларда ўрнашган. Тожбарги сариқ. Июль–августда гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Чотқол тизмаси (Қизилнура тоғи, Майдонтол ва Қорабулоқ дарёлари воҳалари ҳамда Орашон довони), Қурама тизмаси (Лашкарак, Гушсой)да тарқалган. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг юқори қисмида, тошшағалли тупроқларда ўсади.

Сони

Табиий заҳиралари кам бўлиб, бир-биридан ажралган тўплар ҳосил қилган ҳолда ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маҳаллий аҳоли гуллаб турган пайтида доривор ўсимлик сифатида кўплаб йиғиб олади. Ёз фаслида эса бу ерларда чорва моллари боқилади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсимлик тарқалган майдонларнинг бир қисми Чотқол биосфера қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида бўлиб, муҳофаза остига олинган.