Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПАТСИМОН АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олойнинг ғарбий тармоқлари ва Жануби-ғарбий Қизилқумнинг камёб эндемик тури.

Қисқача тавсифи

Бўйи 60 см гача етадиган, шохлари тарвақайлаган, тўғри ва йўғон, оқ тукли, узунлиги 4–8 см, қалин тиканлар билан қопланган бута. Баргчалари 5–6 жуфт, чўзиқроқ-тухумсимон, ёйилган майин тукли. Гуллари барг қўлтиғида 8–10 тадан жойлашган, эни 3 см келадиган юмалоқ шаклли зич тўпгул ҳосил қилади. Дуккагининг узунлиги 5 мм, тухумсимон, оқ момиқ тукли. Уруғи буйраксимон, сирти силлиқ. Апрель-май ойларида гуллаб, меваси май-июнда етилади.

Тарқалиши

Навоий, Бухоро вилоятлари: Қизилқумда – Конимех шаҳри атрофида; ПомирОлойда – Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларида ва Нурота тоғларида (Қоратоғ тизмаси) тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ ёнбағирларида, адирларда, юзага чиқиб қолган қумтошли тупроқларда ўсади.

Сони

Якка-якка ёки унча катта бўлмаган тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.