Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВВЕДЕНСКИЙ БОЗУЛБАНГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Фақат Қизилқумда учрайдиган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–25 см га етадиган ярим бута. Барглари пояда қарама-қарши жойлашган, кенг-тухумсимон, бўртиб чиққан йўғон томирли, пастки қисми оддий, шаффоф тукли. Пояси оқ, оддий тукли. Гули оч пушти рангли, узунлиги 25–28 мм, 2–4 тадан бўлиб поянинг юқори қисмидаги баргларининг қўлтиқларида жойлашган. Косачаси қўнғироқсимон, учи тиканли. Июнда гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Бухоро, Навоий вилоятлари: Қизилқумдаги қолдиқ тепаликлар (Қулжуқтоғ, Қинғиртоғ, Бўкантоғ, Оқтоғ)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Якка-якка ҳолда ўсади.

Сони

Кам учрайди. Бир гектар ерда 1200 тупгача учратиш мумкин.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари боқилиши ва ҳайдаб ўтилиши натижасида камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ишлаб чиқилмаган.