Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЯНЬ-ШАНЬ АНТОХЛАМИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсида тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик, сершох ўт ўсимлик, бўйи 30–90 см, пастки қисми туксиз, юқори қисми қисқа, жингалак тукли. Гуллари икки жинсли, рўваксимон тўпгулда ўрнашган. Чангчиси 5 та. Гулқўрғони пардасимон. Барглари оддий, ясси, пасткилари наштарсимон, бандли, юқорисидагилари қалами, учи ўткир. Гулолди барги наштарсимон, учи ўткир, гулқўрғонидан узун, мевасидан кичик. Мевасининг эни 3 мм, учи чуқурчали. Август ва сентябрда гуллаб, мевалайди.

Тарқалиши

Фарғона ва Наманган вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шань (Фарғона водийсининг шимоли-шарқий, шимоли-ғарбий қисми)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмларидаги чағиртошли, тошчағиртошли тупроқларда ўсади.

Сони

Асосан, якка-якка ҳолда ўсади. Айрим жойларда кичик-кичик тўплар ҳосил қилади. Сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақида маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Қўриқланмайди.