Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ХИВА ШЎРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг шимолидаги реликт тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–60 см оралиғидаги, туксиз ярим бута. Барглари кетма-кет жойлашган, этли, ясси. Тўпгули бошоқсимон. Гулқўрғон баргчаларда мевалаган пайтида ҳосил бўладиган қанотчалари юпқа пардасимон, буйраксимон ёки тескари тухумсимон. Июль ойида гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Қорақалпоғистон: Устюрт ва Қизилқум (Султон Увайс тоғ)да тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Кулранг қўнғир гипсли ва оҳакчил тупроқларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ҳамда тўплар ҳосил қилиб тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари боқилиши, ҳайдаб ўтилиши натижасида камайиб бормокда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чорва молларидан сақлаш керак.