Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТИТОВ ШЎРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олой ва Ғарбий Тянь-Шанга хос реликт, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см га етадиган ярим-бута. Бир йиллик новдалари 20 см га етади, ингичка, қалин туклар билан қопланган. Барглари кетма-кет жойлашган, қалами, узунлиги 0,3–1,5 см, эни 0,5–1 мм, қалин кулранг туклар билан қопланган. Тўпгули бошоқсимон, сийрак гулли. Гуллари кўримсиз, гулқўрғон бўлаклари ва чангчилари 5 тадан. Меваси етилгач, гулқўрғон бўлакларида қанотчалар пайдо бўлади. Меваси ётиқ жойлашган. Июнь–октябрь ойларида гуллаб, уруғлайди.

Тарқалиши

Тошкент, Самарқанд вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шанда–Чотқол ва Қурама тизмаларида, Помир-Олойда (Гобдунтоғ, Омонқўтонда) тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмида, тош-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ёки тўп-тўп бўлиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари боқилишидан зарар кўради.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида муҳофаза қилинади. Ўсимлик сақланиб қолган ерларни назорат остига олиш ва ботаника боғларида экиб ўстириш лозим.