Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НУРОТА АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Нурота тизмасидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Серпояли кўп йиллик ўт. Пояси анча йўғон, узунлиги 8–15 см, сийрак, ҳурпайган тукли, улар кейинчалик тўкилиб кетади. Барги, асосан, поянинг юқори қисмида жойлашган. Баргчалари 4–6 жуфт, юқори қисми тўмтоқроқ, деярли тескари юраксимон, узунлиги 1–2 см. Гулпопуги сийрак, 5–10 гулли. Гултожи оч сариқ рангли. Дуккагининг узунлиги 10– 20 мм, ўткир учли (тумшуқчали), сийрак, узун, ҳурпайган тукли, икки уяли. Уруғи қулоқсимон, сиқилган, узунлиги 5 мм, сирти силлиқ, тўқ жигарранг. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тоғларининг Оқтоғ тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги тошли ёнбағирларда, қояларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.