Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МЕРКУЛОВИЧ БАЛИҚКЎЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумда тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик ўт ўсимлик, бўйи 10–40 см, қалин, қисқа, тарвақайлаган, сийрак узун, чалкаш, кейинроқ камайиб кетадиган тукли. Асосидан шохланган. Барглари этли, қалами, ярим цилиндрсимон, тўмтоқ, гулолди барги овалсимон, қайиқчасимон, гулёнбаргчалари ва гулқўрғонидан қисқа ёки унга тенг, четлари пардасимон ҳошияли. Гулқўрғон бўлаклари кенг наштарсимон, пуштиранг. Август ва октябрда гуллаб, мевалайди.

Тарқалиши

Бухоро вилояти: Қизилқумда тарқалган.

Ўсиш шароити

Шўрхок тупроқларда ўсади.

Сони

Кичик-кичик майдонларда жамоалар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғи орқали кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.