Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПЯТАЕВА БАЛИҚКЎЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Ҳисорда тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик ўт ўсимлик, бўйи 10–15 см, қалин, узун, чалкаш ва сийрак, қисқа, деярли тўғри тукли. 3-7 жуфт шохлари ва барглари қарама-қарши, қолганлари кетмакет ўрнашган. Поядаги барглари серэт, қалами, тўмтоқ, узунлиги 12–(14) мм, эни 1,5 мм. Гуллари рўвакда ўрнашган. Гулолди барги серэт, узунлиги 10 мм, гулқўрғон ва ёнбаргчаларидан узун. Гулёнбаргчалари, гулқўрғонига тенг ёки гулқўрғонидан қисқа. Гулқўрғони 5 бўлакли, меваси етилганда ярмидан пастроғида пардасимон қанотчалар пайдо бўлади. Чангчиси 5 та, чангдонининг учида пуфаксимон оқ тухумсимон бўртмаси бор. Уруғи текис ўрнашган.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Қашқадарё воҳасидаги Гуссари ва Сиряк қишлоқлари атрофларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғолди текисликларидаги майда чағиртошли ва шўрланган тупроқларда тарқалган.

Сони

Сийрак тарқалган. Сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши ва антропоген омилларнинг салбий таъсири туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.