Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЎТКИРБАРГ БАЛИҚКЎЗ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг жанубий қисмида кичик майдонда сақланиб қолган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–15 см, асосидан шохлаган, бир йиллик ўт. Ўсимликнинг пастки қисми қалин, юқори қисми эса сийраклашган, узун, кўп ҳужайрали, чалкаш, ярим ётиқ туклар билан қопланган. Шохчалари ва барглари кетма-кет жойлашган, поядаги баргларининг банди поясига ёпишган. Барглари этли, қалами ярим цилиндрсимон, учи ўткир, баргининг учи ғуж тукли. Гуллари якка, рўваксимон тўпгулга йиғилган. Гулолди барги этли, учи ўткир, ёнбаргча ва гулқўрғонлардан узунроқ. Гулқўрғони 5 баргчали, узунлиги 6 мм, мевалаган пайтида юқори қисми тукли қанотчалар ҳосил қилади. Чангчиси 5 та. Тумшуқчаси бигизсимон, гулқўрғонидан қисқа. Уруғи ётиқ жойлашган.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ўзбекистоннинг жанубида Шеробод водийсидаги Майдон қишлоғи атрофларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Очиқ ола жинсли ерларда ўсади.

Сони

Кам учрайди, якка-якка ҳолда ўсади

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ола жинсли ерларда ўсиши ва у ўсган ерларда чорва молларининг боқилиши унинг камайишига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

Маданийлаштирилмаган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Чорва молларини боқишни (айниқса, ўсимликнинг уруғи етилган даврда) чеклаш лозим.