Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЭЧИСОН ШИРАЧИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистонда камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 70–120 см орасидаги кўп йиллик ўт. Илдиз пояси қисқарган, нурсимон жойлашган, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган. Барглари кенг қалами, эни 5–8 см, оч яшил рангли, туксиз. Пояси туксиз ёки пастки қисми ғадир-будир тукли. Шингили сийрак, камгулли, цилиндрсимон, 20–45 см узунликда. Гулолди баргчалари учбурчак шаклда, чўзинчоқ. Шингилининг пастидаги гулбанди гулқўрғонидан икки марта узун. Гулқўрғон баргчалари бир томирли, пушти ранг. Чангчилари гулқўрғонидан 1,5 марта қисқа. Меваси – эни 1,5–2 см келадиган юмалоқ кўсакча. Май–июнь ойларида гуллаб, июнь–июлда уруғлайди.

Тарқалиши

Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон ва Ҳисор тизмаларида, Чўлбайир, Бойсун, Кўҳитанг тоғларида тарқалган. Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистонда ҳам тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмида майда жинс тупроқли ва шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка, баъзан кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан, баъзан вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аҳоли томонидан йиғиб олиниши ва чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилмокда.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор ва Сурхон қўриқхоналарида муҳофаза қилинади, Чўлбайир тоғларида буюртмахона ташкил этиш лозим.