Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЯШИЛ ГУЛЛИ ШИРАЧ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Туркистон тизмасида жуда кам тарқалган, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 60–70 см дан ошмайдиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, нурсимон жойлашган, урчуқсимон бўлаклари бироз йўғонлашган. Барглари кенг-қалами, эни 15 мм. Шингили қалин, кўп гулли, деярли цилиндрсимон, узунлиги 25–30 см, Гулолди баргчалари учбурчак наштарсимон, четлари киприксимон тукли. Шингилининг пастидаги гулбанди гулқўрғонидан қисқароқ. Гулқўрғон баргчалари якка томирли, яшилроқ рангли, узунлиги 14–15 мм. Чангчилари гулқўрғонидан 1,5 марта қисқа. Кўсакчаси номаълум. Июлда гуллайди.

Тарқалиши

Жиззах вилояти: Туркистон тизмасидаги Гуралашсойнинг юқори қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг юқори қисмидаги нам соз тупроқли ёнбағирлар.

Сони

Фақатгина бир марта Гуралашсойдан йиғилган (1926 йил 20 июлда). 1980–1981 йилларда олиб борилган қидириш ишлари натижа бермади. Тур йўқолиб кетган бўлиши ҳам мумкин.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Зомин давлат қўриқхонасида сақланади.