Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МИХАИЛ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанда тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–40 см бўлган ярим бута. Пояси йўғон, сершох, тўқ кулранг. Гулпояси зич, рўваксимон. Барги 5,5–11 см узунликда, барг банди жуда қисқа, баргчалари 10–13 жуфт, узунчоқ тасмасимон ёки чўзиқ, узунлиги 5–8 мм, эни 1–1,5 мм, икки томони сийрак тукли. Гулпопуги чўзиқроқғоваксимон, 5–8 гулдан иборат. Тожбарги оч пушти рангли, узунлиги 15–17 мм. Дуккаги 17–22 мм узунликда, қорамтир, узун тумшуқчали. Уруғининг узунлиги 4 мм, эни 1,8 мм, сарғиш-қўнғир рангли. Июнь-июль ойларида гуллаб, меваси июль-августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Угом ва Писком тизмаларида учрайди.

Ўсиш шароити

Қояларда, тошли-шағалли ва майда заррали тупроқлардан иборат ёнбағирларда ҳамда дарё қирғоқлари бўйлаб тоғнинг юқори қисмигача чўзилган жойларда ўсади.

Сони

Жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган.