Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НУРОТА ШИРАЧИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Нурота тизмасидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40–120 см га етадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган. Барглари ингичка қалами, эни 10–30 мм. Шингили сийрак, узунлиги 15–25 см. Гулолди баргчалари оқ, узунлиги 12–14 мм. Гулбандларининг узунлиги 10–15 мм, гулқўрғонидан бироз узунроқ. Гулқўрғон баргчалари 3 томирли, оч сариқ, қўнғир чизиқли, узунлиги 8–11 мм. Чангчилари гулқўрғонидан узунроқ. Меваси – кўсакдай, юмалоқ. Уруғлари ингичка қанотчали. Май ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Нурота тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта минтақасидаги тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Умумий сони 1000 тадан ошмайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

1980 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида экилади.

Муҳофаза чоралари

Нурота қўриқхонасида муҳофаза қилинади.