Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МОМИҚ ШИРАЧ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Жануби-ғарбий Помир-Олойга хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80–100 см келадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқа, нурсимон жойлашган, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган, эни 5–7 мм. Барги қалами, эни 2 см атрофида. Шингили сийрак, кўп гулли, узунлиги 40–55 см. Гулолди баргчалари ингичка учбурчак шаклда, момиқ тукли. Шингилидаги пастки гулларининг гулбанди гулқўрғонидан 2–2,5 марта узун. Гулқўрғон баргчалари оқиш-қизғиш рангда. Чангчилари гулқўрғон баргчаларидан қисқа. Кўсакчаси юмалоқ, эни 1,5 см, юпқа қобиқли. Май ойида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Тўпаланг, Сангардак дарёлари ҳавзасида, Бойсунтоғда ва Чўлбайир тоғларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кичик туплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аҳоли томонидан териб кетилиши ва чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

1961 йилдан бошлаб ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Чўлбайир ёки Бойсунтоғда буюртмахона ташкил қилиниши лозим.