Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЛЬБЕРТ ШИРАЧИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистонда кам учрайдиган тур

Қисқача тавсифи

Бўйи 25–80 см га етадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси қисқарган, панжасимон, бўлаклари урчуқсимон йўғонлашган, қалинлиги 7–10 мм. Барглари кенг қалами, ташқи томонидагиларининг кенглиги 1,5–2 см. Шингиллари сийрак, кўп гулли, узунлиги 10–50 см. Гулолди баргчалари йирик, учбурчак наштарсимон. Тўпгулининг пастидаги гулбандлари гулқўрғонидан 2–2,5 марта узун. Гулқўрғон баргчалари бир томирли, оқиш-қизғиш рангли, асосига қараб чўзилган. Чангчилари гулқўрғонидан 1,5 марта қисқа. Кўсакчаси юмалоқ, уч уяли, силлиқ, эни 2–2,5 см. Апрелда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Боботоғ, Шеробод водийсида, Деҳқонобод шаҳри атрофларида тарқалган. Тожикистон, Афғонистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 900–1200 м баландликда паст тоғлардаги ола жинсларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган, баъзан 2–3 та тупи биргаликда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллаш даврида кўп миқдорда гулдасталар учун узиб олиниши натижасида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1960 йилдан буён ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Табиатда ўсиб турган туплари назорат остига олиниши лозим.