Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАССАГЕТОВ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Помир-Олойда учрайдиган энг камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–30 см оралиғида, диаметри 80 см гача етадиган тиканли, сершох, зич ёстиқчалар ҳосил қилувчи бутача. Барги 4–9 см узунликда, қалин тукли, барг банди қисқа. Баргчалари 8–13 жуфт, эллипс шаклида ёки тескари тухумсимон, узунлиги 10–15 мм, ўткир учли, икки томони ипаксимон қалин туклар билан қопланган. Косачаси 9–11 мм узунликда, найсимон, оққора қалин туклари бор. Гултожи сариқ, туксиз. Дуккагининг узунлиги 17–27 мм, эни 7–11 мм, икки уяли, кўп уруғли. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Бойсун тоғи ва Ҳисор тоғ тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг юқори қисмидаги тошли-шағалли ва гипсли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.