Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФИШЕР ШТЕРНБЕРГИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларига хос жуда кам учрайдиган тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўсимлик. Пояси япасқи. Барглари 4–8 та, туксиз, қалами. Гуллари 8–10 мм узунликдаги гулбандда жойлашган. Гулқўрғонининг ташқи баргчалари чўзиқ. Кўсакчаси очилмайди. Уруғи деярли юмалоқ. Март ойида гуллаб, меваси апрелда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмасида Китоб, Шаҳрисабз шаҳарлари атрофларида, Оқсув дарёси ҳавзасида ҳамда Зарафшон тизмасининг ғарбий қисмида тарқалган. Шарқий Кавказортида ва шимолий Эронда ҳам тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ олди ёнбағирларидаги соз тупроқларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатда бу ўсимлик тарқалган ерларнинг қишлоқ ҳўжалиги учун ўзлаштирилиши ва чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида синаб кўрилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Китоб давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Табиатдаги тўплари устидан қатъий назорат ўрнатиш ва маданий ҳолда экиб ўрганиш лозим.