Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВИКТОР ОМОНҚОРАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Жануби-ғарбий Помир-Олой тизмасидаги ареали жуда қисқариб бораётган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–25 см га етадиган кўп йиллик, пиёзли ўт. Пиёзининг эни 4–7 см, қорамтирқўнғир рангли, кўп қаватли қобиқлар билан ўралган. Барглари 7–10 та, қалами, кўкимтир, силлиқ. Гулпояси август ойида барглари қуриб кетгандан сўнг ўсиб чиқади. Тўпгули соябонсимон, 4–7 гулли. Кўсакчаси кенг юраксимон паллали. Август ойида гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасида, Чўлбайир тоғларида, Хонақасув дарёсининг юқори қисмларида тарқалган. Ареалининг шимолий чегаралари Қўштут, Шўра, Хонақа довонлари, жанубда эса Боботоғнинг шимолий ёнбағирлари орқали ўтади. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмида майда зарра жинс тупроқли ёнбағирлар, даралар ва баъзан сурилмаларда ўсади.

Сони

Бир-биридан узоқ масофаларда жойлашган, унча катта бўлмаган (1–1,5 га) майдонларни эгаллайди. Умумий майдони тахминан 350 га етади.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан (уни бўлакларга ажратиб) кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Баргларининг ҳар йили узлуксиз доривор хом ашё сифатида йиғиб олиниши туфайли пиёзлари майдалашиб, ўсимликнинг ер усти қисми ҳам қурий бошлаган.

Маданийлаштириш

1970 йилдан табиий ареалига яқин жойларда экиб ўстирила бошланди.

Муҳофаза чоралари

Табиатда сақланиб қолган майдонлари назорат қилиниши, рухсатсиз йиғмаслик талаб этилади. Шунингдек, маданий шароитда ўстириш бўйича илмий ишлар олиб борилиши лозим. Чўлбайир тоғида табиий ҳолда ўсувчи омонқораларни сақлаб қолиш ва уруғини териш учун буюртмахона ташкил қилиниши керак.