Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САҲРО ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Помир-Олой ғарбий тармоқларининг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Пиёзи тухумсимон, эни 1 см га яқин, кулранг юпқа терисимон буришган пўстлоқли. Пиёзчаларининг сирти чуқурчали. Пояси (10) 15–25 см, деярли ярмигача баргларнинг новлари билан ўралган. Барглари 2 та, ипсимон, эни 1–2 мм, гуллаш пайтида қуриб кетади. Соябони камгулли, сийрак. Гулбандлари 3–4 см гача узунликда, тенгсиз, гулёнбаргчалари бор. Гуллари қўнғироқсимон. Гулқўрғон бўлаклари оқиш ёки хира пушти ранг, қирмизи томирли, узунлиги (5) 6–7 мм, наштарсимон. Чангчи иплари гулқўрғонидан 1,5 марта қисқа, учбурчак, ярмигача ўзаро ва гулқўрғон билан бирлашган, ичкаридагилари ташқилари деярли 3 марта кенг. Кўсаги юмалоқ, диаметри 3 мм га яқин.

Тарқалиши

Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Оқтоғ тизмасида ва Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмидаги тошли ёнбағирларда, қояларда ўсади.

Сони

Якка ва кичик гуруҳлар ҳолида учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатда камёб, ўсиш майдонлари чекланган стенобионт петрофит ўсимлик. Мармар қазиб олиш, тош майдалаш ва тоғ-кон ишлари туфайли камайиб кетади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.