Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Равен пиёзи

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Устюртдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пиёзининг эни 1 см, қорамтир, қоғозсимон пўстли. Пояси 15–30 см узунликда, силлиқ. Барглари 1–2 та, узунлиги 5–20 см, эни 0,5 см, силлиқ. Соябони кўпгулли, сийрак, деярли шарсимон, диаметри 1–1,5 см. Гулбандлари тенг, гулёнбаргчалари йўқ, узунлиги 6 мм. Гулқўрғон бўлаклари юлдузсимон, этли, пуштиранг, узунлиги 5–7 мм, чўзиқ-овалсимон.

Тарқалиши

Қорақалпоғистон: Устюрт платоси (шарқий чинк атрофлари)да.

Ўсиш шароити

Чинк атрофидаги гипсли тупроқларда ўсади.

Сони

20 га яқин туплари топилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайиши мумкин.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ҳаддан ташқари кўп чорва боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.