Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПУШТИ ГУЛЛИ ПИЁЗ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бош пиёзининг эни 2–3 см, қорамтир, қоғозсимон пўстли. Пояси 15–30 см узунликда, силлиқ. Барглари 1–2 та, кенг наштарсимон, узунлиги 5–10 см, эни 2–4 см, силлиқ. Соябони кўпгулли, сийрак, деярли шарсимон, диаметри 10–15 см. Гулбандлари тенг, гулёнбаргчалари йўқ, узунлиги 5–10 см. Гулқўрғон бўлаклари юлдузсимон, этли, пуштиранг, узунлиги 7–10 мм, чўзиқ-овалсимон, баъзан наштарсимон, тўмтоқ. Чангчи иплари пушти, узунлиги 16–13 мм, бигизсимон, анча қисми ўзаро бирлашган. Кўсаги шарсимон, диаметри 3–4 мм.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Хаудактоғ қумлариида тарқалган.

Ўсиш шароити

Қумларда ўсади.

Сони

20 йил давомида уни топиш устида олиб борилган ишлар натижасиз тугади. Бу тур бутунлай йўқолган бўлса керак.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ҳаддан ташқари кўп мол боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.