Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ИСОҚУЛ ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пиёзининг эни 1–2 см, қорамтир, қоғозсимон пўсти қўнғир рангда. Пояси 15–30 см узунликда, силлиқ. Барглари 2–3 та, тилсимон, 5–10 см узунликда, эни 2–4 см, силлиқ. Соябони кўпгулли, сийрак, деярли шарсимон, диаметри 10–15–35 см. Гулбандлари деярли тенг, гулёнбаргчалари йўқ, узунлиги 5–10–17 см. Гулқўрғон бўлаклари юлдузсимон, қалин этли, оч сиёҳранг, узунлиги 10–12 мм, учбурчак-ланцетсимон, ўткирроқ. Чангчи ипларининг узунлиги 4–5 мм, учбурчак. Кўсаги шарсимон, диаметри 3–5 мм.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота, Молгузар, Оқтоғ, Қоратоғ тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон (Мўғилтоғ).

Ўсиш шароити

Қуёш тик тушадиган тоғ ёнбағирларининг сувайирғичларга яқин қисмидаги қоялар остида ва қуруқ тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ва кичик тўплар ҳолида учрайди. Нурота тизмасида (100 та туп), Қоратоғ ва Оқтоғда (20–50 та туп) популяциялари маълум.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Мол боқилиши ва уруғининг паст унувчанлиги туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.