Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОМАРОВ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ҳисор тоғининг ғарбий тармоқларида тарқалган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1 м га етадиган пўстлоғи қўнғир рангли бута. Баргчалари 6–9 жуфт, чўзиқ ва чўзиқдумалоқ шаклда, учи бироз ўткир, устки томони деярли туксиз, пастки томони сийрак тукли. Гулпопуги тиғиз, тухумсимон, узунлиги 5 см атрофида. Дуккаги бандсиз, чўзиқ ёки тасмасимон, узунлиги 12–18 мм, эни 4 мм, майда-майда, ўткир учли, қалин ва қора ярим ётиқ ҳамда узун ва сийрак оқ туклар билан қопланган. Июнь-июлда гуллаб, июль-августда мева беради.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ғарбий Ҳисор тизмасининг Кўл ва Шут қишлоқлари теваракларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Майда жинс тупроқли ёнбағирларда тоғларнинг ўрта қисмидаги наъматак ва арчазорларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.