Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Аконит таласский

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Тянь-Шань ва Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1,5 м га етадиган, кўп йиллик, тугунак илдизпояли ўт. Илдизпояси тугунакларнинг ёнма-ён қўшилишидан ҳосил бўлган. Поялари оддий, тик ўсувчи. Поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, қолганлари бандли, япроғи асосигача йирик тишли бўлакларга ажралган. Ёрқин кўкимтир рангли гуллари поянинг юқори қисмида йирик шокила ҳосил қилади. Июнь–июлда гуллаб, меваси июль–август ойларида етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё вилоятлари: Писком, Чотқол, Қурама, Фарғона, Туркистон, Зарафшон, Ҳисор тизмаларида тарқалган. Тожикистонда, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларидаги нам ерларда ва ёнбағирлардаги булоқларнинг атрофларида ўсади. Баъзан булоқ бўйларида кичик бутазорлар ҳосил қилади.

Сони

Бутун ареали бўйлаб бир-биридан анча узоқ жойлашган унча катта бўлмаган тўплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Халқ табобатида доривор ўсимлик сифатида ишлатилади.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол, Зомин қўриқхоналарида, Угом-Чотқол ва Зомин миллий табиат боғларида ўстирилади.