Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БАКХАУЗ ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Олой ва Фарғона тизмасида кичик майдонда сақланиб қолган ғоят камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бош пиёзининг эни 3–5 см, қорамтир, қоғозсимон пўстли (қобиқли). Поясининг бўйи 90–150 см, силлиқ. Барглари 5–6 та, қайишсимон, эни 4–8 см, силлиқ. Соябони кўпгулли, деярли шарсимон, диаметри 5–10 см. Гулбанди деярли тенг, узунлиги 3–5 см, гулёнбаргчалари йўқ. Гулқўрғон бўлаклари юлдузсимон, оқ, яшил томирли, узунлиги 10 мм, қалами, тўмтоқроқ, кейинчалик пастга қараб эгилади. Чангчи иплари 7–8 мм узунликда, бигизсимон, ичкаридагиларининг туби икки тишчали. Кўсаги шарсимон, диаметри 5–6 мм.

Тарқалиши

Фарғона вилояти (Шоҳимардон дарёси воҳаси)да тарқалган (Фарғона вилояти). Ўзбекистондан ташқарида Хитой ва Қирғизистонда учрайди.

Ўсиш шароити

Йирик тош бўлакларидан иборат сурилмаларда ўсади.

Сони

1998 йили 30 тупи борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Камайиб кетишига уруғлари унувчанлигининг пастлиги сабаб бўлган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.