Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛОЙ ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Олой тизмасидаги ғоят камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бош пиёзи 1–2 см кенгликда, қорамтир, қоғозсимон қобиқли (пўстли). Пояси 30–60 см узунликда, пастки қисми пастга эгилган, тукли. Барглари 2–3 та, қаламинаштарсимон, эни 10–15 мм, пастга қараб эгилган туклар билан қалин қопланган, поясидан қисқа. Соябони кўп гулли, деярли шарсимон, диаметри 30–40 мм. Гул бандлари тенг, гулёнбаргчалари йўқ. Юлдузсимон гулқўрғон бўлаклари оқиш, кирсимон қип-қизил рангли, узунлиги 6 мм, қалами, тўмтоқроқ, кейинроқ пастга қараб эгилади. Чангчи ипи 6 мм узунликда, бигизсимон. Кўсаги (қутичаси) шарсимон, диаметри 4 мм. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Яқинда Андижон вилояти (Имом-ота қишлоғидан 10 км жануб)дан топилган. Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон (Ўш вилояти)да ўсади.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тоғларнинг майин тупроқли ёнбағирларида ўсади.

Сони

50 туп ўсимликдан иборат 2 та популяцияси топилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Мол боқилиши сабабли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.