Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АФЛОТУН ПИЁЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанга хос ареали ажралган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80–200 см оралиғидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи йирик, диаметри 6 см гача етади. Қобиғи қора-кулранг. Поясининг тубини эни 10 см келадиган тасмасимон барглари ўраб олган. Тўпгули шарсимон, гуллари кўп ва тиғиз, юлдузсимон гулқўрғон бўлакчалари оч бинафша рангли. Май–июнь ойларида гуллаб, уруғи июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Писком, Угом, Чотқол тизмаларида тарқалган. Қирғизистонда, Чотқол ва Фарғона тизмаларида учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларида ўтлар билан қопланган ёнбағирларда ва дарё бўйларидаги сизот сувлари унча кўп бўлмаган жойларда ўсади.

Сони

Бир-биридан ажралган ҳолда кичик-кичик тўплар ташкил қилади.

Кўпайиши

Асосан уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Пиёзининг маҳаллий аҳоли томонидан озуқа сифатида ишлатиш ҳамда доривор ва манзарали ўсимлик сифатида томорқа ерларига экиш учун қазиб олиниши, куз ва қишда турли ҳайвонлар томонидан пиёзларининг ейилиши камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида муҳофаза қилинади.