Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АРАЛАШ ПИЁЗ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Нурота ва Ғарбий Тянь-Шаннинг жануби-ғарбий қисмида жуда кам тарқалган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 150 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 5 см гача, чармсимон, қизил-қўнғир рангли қобиқ билан ўралган. Пояси ғовак, ярмидан пасти пуфаксимон шишган, асоси баргларнинг новлари билан ўралган. Барглари цилиндрсимон, найсимон, тўғри, учига қараб ингичкалашиб боради. Тўпгули шарсимон, тиғиз. Юлдузсимон гулқўрғон бўлакчалари оқ-яшил томирли. Июнда гуллаб, меваси июль ойида етилади.

Тарқалиши

Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари: Қурама, Нурота ва Оқтоғ тизмаларида тарқалган. Тожикистонда учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 900–1200 м баландликда қоя тошларнинг ёриқлари, тошли ёнбағирлар ва оҳактошли ерларда ўсади.

Сони

1000 га яқин тупи борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маҳаллий аҳоли томонидан озуқа сифатида йиғиб олинади. Унинг табиий ҳолда кўпайишига ҳам салбий таъсир қилувчи омиллар бўлса керак.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Нурота қўриқхонасида муҳофаза қилинади.