Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЎЗБЕКИСТОН ЧИННИГУЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олойнинг ғарбий қисмидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Поялари кўп, оддий, баъзан юқори қисмидан шохланган, туксиз, пастки қисми ғадирбудир, узунлиги 20–35 см. Барглари кўкимтиряшил, ўткир учли. Гуллари якка-якка, асоси қалин тукли, пушти рангли. Меваси – кўсакча, кўп уруғли. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон тизмаси (Тахта Қорача довони, Қизилолма ва Тарағай қишлоқлари атрофлари) ва Ҳисор тизмаси (Боғча қишлоғи атрофи)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тош-шағалли жойларда, тош ва оҳактош синиқлари ва ёриқлари орасида ўсади.

Сони

Бир гектар ерда 40–100 тагача тупдан иборат тўплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари гулдасталар учун узиб олинади. Чорва моллари истеъмол қилади.

Маданийлаштириш

1965 йилдан бошлаб ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Айрим популяциялари Китоб давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Гуллари юлинишининг олди олиниши лозим. Шунингдек, уруғи етилиб, тарқалиши учун гуллаган ва мевалаган пайтида чорва моллари боқишни чеклаш тавсия этилади.