Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КНОРРИНГ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Шимоли-ғарбий Помир-Олойда ўсадиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 5–7 см узунликдаги кулранг-яшил, ётиқ тукли, деярли поясиз кўп йиллик ўт. Барги 2–5 см, банди эса 5–15 мм узунликда. Баргчалари 7–9 жуфт, тасмасимон ёки узун тиғсимон, узунлиги 5–11 мм, эни 0,5–1,5 мм, ўткир учли, пастки томони қалин ётиқ тукли. Гулпояси 2–5 см узунликда. Гуллари 2–3 та, оч сариқ, 32–37 мм узунликда. Косачаси 17–20 мм узунликда. Дуккаги 7 см гача узунликда, эни эса 4 мм, калта тумшуқчали, ётиқ оқ ва қора туклар билан қопланган. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси апрель–май ойлари етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота, Молгузар ва Туркистон тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидан то тоғнинг ўрта қисмигача чўзилган емирилган туб тоғ жинсларида, шағалли-тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам учрайди, якка-якка ҳолда, баъзан кичик-кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг боқилиши туфайли қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота ва Зомин давлат қўриқхоналарида муҳофаза этилади.