Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САФСАН ХУРМО

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Жуда камёб, ареали қисқариб бораётган реликт тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–20 м га етадиган қўнғир қора пўстлоқли дарахт. Барглари мустаҳкам, қайишсимон, чўзиқ, узунлиги 15 см. Гуллари сарғиш-қизил, қўнғироқсимон, икки уйли. Чангчили гуллари яримсоябонга тўпланган, уруғчи гуллари якка-якка ёки бир нечтадан ўрнашган. Меваси этли резавор, шарсимон, аввалига қизғиш, кейинчалик қўнғир-қорамтир рангга киради. Май–июнда гуллаб, меваси октябрь–ноябрда пишади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси (Тўпаланг ва Сангардак дарёлари ҳавзалари, Қўштут, Тамшуш, Хондиза қишлоқлари атрофлари)да тарқалган. Тожикистон, Кавказ, Кичик Осиё, Эрон, Хитой ва Японияда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки ва ўрта қисмларидаги дараларнинг шағалли ёнбағирлари, булоқларнинг бўйларида ўсади.

Сони

Кам учрайди, баъзан 5–15 тупи бирга ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан (бачкисидан) кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Хўжалик мақсадлари учун ерларнинг ўзлаштирилиши, қурилиш ҳамда ўтин учун ишлатилиши туфайли камайиб кетмокда.

Маданийлаштириш

Қадим замонлардан бери ареали доирасида экиб келинади. ЎзР ФА Ботаника боғида 1948 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.