Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ИККИРАНГ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Олой тизмасида тарқалган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 3–4 см келадиган, ётиқ қалин туклар билан қопланган, деярли поясиз, кўп йиллик ўт. Барги 1–2 см узунликда, барг банди ингичка, узунлиги 2–5 мм, баргчалари 4–5 жуфт, чўзиқ, узунлиги 2–7 мм, эни 1 мм, иккала томони қалин тукли. Гулпопуги 2–3 гулли. Косачаси найсимон, узунлиги 12–16 мм. Тожбарги сариқ, баъзан қизғиш рангда. Дуккагининг узунлиги 20–25 мм, эни 3 мм, учига ва тубига қараб торайган, тумшуқчаси қисқа, кўндаланг томирли, майда ётиқ тукли, икки томонидан қисилган. Апрель ойида гуллаб, апрель-май ойларида уруғ беради.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Олой тизмасининг Чимён, Шоҳимардон, Садқоқ, Водил, Оқбилол, Қадамжой ва Сўх қишлоқлари атрофларида тарқалган. Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидаги жарликларда, шағалли бўз тупроқлар ва конгломерат тоғ жинсларида ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.