Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЁВВОЙИ ТОК (УЗУМ)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистондаги ареали ажралган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Узунлиги 30 м гача етадиган ўралиб ўсувчи ўсимлик. Барглари оддий, деярли юмалоқ, 3–5 бўлакли ёки панжасимон қирқилган, асоси ўйилган, четлари ўткир тишли ёки кунгирали. Тўпгули тиғиз ёки ёйиқ рўвак. Меваси турли ранг ва шаклда. Май–июнь ойида гуллаб, июль–октябрда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари: Нурота тизмаси (Гурдара ва Болосой даралари), Ҳисор тизмаси (Сангардак ва Тўпаланг дарёлари ҳавзалари)да; Ғарбий Тянь-Шань – Писком, Угом, Қоржонтов, Чотқол тизмаларида тарқалган. Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Дарё ёқалари, дараларда, шағал, майда зарра жинс тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ёки кичик тўплар ҳосил қилиб тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ҳамда вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари боқилиши ҳамда ўтин сифатида ишлатилиши натижасида қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

Марказий Осиёдаги барча ботаника боғларида, махсус боғдорчилик тажриба участкаларида, селекция станцияларида янги навлар етиштиришда фойдаланилади.

Муҳофаза чоралари

Нурота ва Чотқол давлат қўриқхоналарида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.