Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҲИСОР БАДАНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ҳисор тизмасига хос камёб, реликт, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Ёпирма барглари йирик, тескари-тухумсимон, тўмтоқ, четлари қаттиқ киприксимон тукли. Илдизпояси йўғон. Пояси ер бағирлаб ўсади, деярли баргсиз. Тўпгуллари ёйиқ. Тожбарглари оқ рангли, йирик, юмалоқ. Уруғи майда. Май–июнь ойларида гуллайди.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасида Тўпаланг дарёси ҳавзаси (Тамшуш)да, Муш ва Ҳурватан қишлоқлари оралиғида, Шотрут дарёсининг Тўпаланг дарёсига қуйилиш ерида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғлардаги қояларнинг ёриқларида ва тошли тик ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайса керак.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари томонидан истеъмол қилиниши, ўзига хос шароитда ўсганлиги учун ҳам камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.