Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УГОМ БАДАНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб, реликт тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси ва пояси йўғон. Ёпирма барглари бандли, қалин, узунлиги 15 см гача, эни 13 см, четлари кунгурали ёки қўшалоқ тишли. Тўпгули зич рўвак-қалқонсимон, безчасимон тукли. Гуллари тўқ пушти рангли. Чангчилари 10 та. Устунчаси 2 та. Июль–август ойларида гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Угом ва Писком тизмаларида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 2300–2500 м баландликда қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Табиатда кичик тўплар ҳосил қилиб учрайди.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида муҳофаза қилинади.