Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НОЗИК ҚАНДИМ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсидаги туб ола жинсларда тарқалган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50–100 см, тирсаксимон шохланган бута. Гулқўрғони мевалаётганда пастга қараб эгилган. Меваси овалсимон ёки шарсимон, узунлиги 10–15 мм, сариқ ёки қизил. Қанотчалари юпқа, ясси, четлари нотекис майда тишчали, қирралари майда тишли. Ёнғоқчаси 10 мм узунликда, 90 даража буралган. Апрелда гуллаб, май ойида мевалайди.

Тарқалиши

Фарғона водийси: Фарғона вилояти Гумхона, Оқчўп, Оқбел, Супатоғ ва Қорақалпоқ чўлида тарқалган. Тожикистон (Вахш водийси)да ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Туб ола жинсли тупроқларда, туб жинслари ер юзига яқин жойлашган қумларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган. Кичик майдонларда сийрак ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг муттасил боқилиши ўсимликка салбий таъсир кўрсатади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.