Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЗАРҲАЛ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Олой ҳамда Туркистон тизмаларида ўсадиган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15 см га етадиган деярли поясиз кўп йиллик ўт. Пастки барглари оддий, якка, юқоридагилари эса икки жуфтли, баргчалари тескари тухумсимон, ҳар икки томони ётиқ тукли. Гулпояси баргига деярли тенг, 6–8 гулли, гуллари оч қизил. Июлда гуллаб, уруғ беради.

Тарқалиши

Фарғона вилояти, Олой тизмасининг денгиз сатҳидан 1600–1800 м баландликдаги Шоҳимардон, Кўли Қуббон, Ёрдон қишлоқлари атрофида, Увлардисойда ҳамда Сўх, Пешкаўт дарёларининг ҳавзаларида тарқалган. Тожикистонда ва Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тошли қуруқ қияликларда, ола тупроқли ёнбағирларда, тошлоқларда ва сурилмаларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди, баъзан кичик-кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Асосан, Шоҳимардон, Сўх ҳамда Пешкаўт дарёлари ҳавзаларида кўпроқ сақланиб қолган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли ўсимлик майдонлари кескин қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.